Австрия ишбилармонлари делегацияси билан бизнес мулоқот ўтказилди
2022 йил 30 май - 3 июнь кунлари Австрия бизнес делегациясининг “Austria Connect Central Asia” шиори остида Ўзбекистонга ташрифи давомида 2022 йил 31 май куни Австриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Австрия ишбилармонларининг “B2B” форматидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Австрия томонидан металлни қайта ишлаш, инновация, қурилиш материаллари, автомобилсозлик, туризм, ускуна ва жихозларни етказиб берувчи ва бошқа соҳалардан 28 та компания ва Ўзбекистон томонидан 100 нафарга яқин компаниялар иштирок этдилар.
“B2B” мулоқот давомида икки давлат ишбилармонлари савдо-иқтисодий ва инвестициявий йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, республикамизга Австриядан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ускуналарни етказиб бериш ҳамда ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этдилар.
01.06.2022
08:50