ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРУВЧИ МАНСАБДОР ШАХСЛАР ТЕКШИРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ ЮЗАСИДАН АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сонли Қарори асосида тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказиладиган аттестация жараёнларида комиссия аъзоси сифатида иштирок этиб келмоқда.
Жорий йилнинг 2 июнь куни Солиқ қўмитасининг Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида ўтказилган аттестация жараёнларида Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Абдуллаев комиссия аъзоси таркибида иштирок этди.
Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи 7 нафар ходимлар ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинди.
Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланган 1 нафар ходим такрорий аттестацияга тайёрланиши тавсия этилди ва унга қадар ушбу ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ман этилди.
06.06.2022
10:13