ССП раисининг Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашуви
Жорий йилнинг 9-июнь куни Ўзбекистон савдо-саноат палатасида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Д. Вахабовнинг Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О. Бекар билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг муҳим қисми эканлигини таъкидладилар.
Тадбирда ССП раиси Д. Вахабов бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия бизнес вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратилаётганига алоҳида эътибор қаратди.
Туркия Республикаси Элчиси Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги ҳамкорлик, халқлар ўртасидаги кўп асрлик қардошлик алоқалари ва турли соҳалардаги ҳамкорликни алоҳида таъкидлади. Музокарада жорий йилда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, Туркия сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатлари ва хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришда мамлакат фаолиятини юқори баҳолади.
09.06.2022
15:37