• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 388 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонуни (ID-61282) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    Лойиҳа билан амалдаги Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Бунда, Жиноят кодексининг 44 ва 184-моддалари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 25, 22724, 22725 ва 22726 - моддалари санкция қисми етказилган зарар миқдорининг бир баравари” сўзлари билан тўлдирилмоқда.

    Яъни, лойиҳада келтирилган моддалардаги ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар учун етказилган зарар миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарималар белгиланмоқда.

    Ушбу билан, амалдаги Жиноят кодексининг 44 ва 184-моддалари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 25, 22724, 22725, 22726 - моддаларида ўрнатилган санкция қисмида айбдор ёки ҳуқуқбузар зиммасига етказилган зарар миқдорининг бир бараварини тўлаш юклатилмоқда.

    Қонун лойиҳаси юзасидан таққослама жадвалда мазкур ўзгартиришлар божхона тўловларини қасддан тўланмаганлиги оқибатида давлат бюджетига етказилган зарар миқдорининг ошиб бораётганлиги билан аослантирилган.

    Ваҳоланки, жиноят ҳуқуқига мувофиқ, зарар даъво предметига оид тушунча бўлиб, уни давлат томонидан қўлланиладиган жавобгарлик масаласи билан адаштирмаслик зарур.

    Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 38-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шартлиги белгиланган.

    Бундан ташқари,Жиноят процессуал кодекси 392-моддаси учинчи қисмига мувофиқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси жиноятнинг олдини олиш ёки унинг содир этилишига йўл қўймаслик, далилларни тўплаш ва сақлаш, жиноят содир этишда гумон қилинганларни ушлаш ва яширинган гумон қилинувчиларни қидириб топиш ҳамда жиноят туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш учун зарур бўлган, кечиктириб бўлмайдиган барча ҳаракатларни амалга ошириши шарт.

    Шу билан бирга, ушбу Кодекс 398-моддасига кўра, “Судья суриштирув ёки дастлабки тергов юритилганда жиноят оқибатида етказилган мулкий зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш чоралари кўрилмаганлигини ва бундай чоралар бевосита суд томонидан кўрилиши мумкин эмаслигини аниқлагач, ўз ажрими билан суриштирувчининг ёки терговчининг зиммасига зарур чоралар кўриш вазифасини юклайди”.

    Қўшимча равишда, Жиноят кодексининг 88-моддаси 1-қисм “б” кичик бандига асосан ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбурияти юкланади. Ушбу чора агар етказилган зарар белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган зарар фуқаровий ҳуқуқий тартибда ундирилади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳани ушбу таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

    10.06.2022

    09:38

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06