Туризм транспорти соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш юзасидан учрашув
Жорий йилнинг 17-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ж.A. Мамажанов билан Ўзбекистон туризм транспорти уюшмаси аъзолари ўртасида учрашув ташкил етилиб, малакатимизда туризм транспорти соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борилди.
Учрашувда туризм транспорти уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар ва лойиҳалар тўғрисида ахборот берилди ва Палата раиси ўринбосари томонидан соҳа бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар юқори баҳоланиб уюшма ва палата ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, транспорти соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, туристларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига махсус стикерлар ўрнатган ҳолда, улар учун Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари O‘z DSt 3331:2018 стандарти билан тасдиқланган (6. Турист автобуси/Tourist bus) белгисини тегишли жойларга ўрнатиш ва ушбу жойларда стикери мавжуд транспорт воситаларини вақтинча тўхтаб туришига рухсат беришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида туристларга хизмат кўрсатувчи транспорт ташкилотлари ҳайдовчиларининг туристларга сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатиш, туризм маданиятини шакллантириш борасидаги ўқув-семинарларини ташкил етиш, хориж тажрибаси асосида грантларни жалб етган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ишириш ва амалиётга татбиқ етиш, шу билан бирга республиканинг Aндижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро ва бошқа вилоятлардаги йирик давлат божхона чегара нуқталарида янги туристик ахборот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорлик қилиш юзасидан режалар тузилди.
20.06.2022
11:51