Озарбайжон Республикасига ташриф
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Тошпўлатов бошчилигидаги 20 дан ортиқ тадбиркорлар Озарбайжон Республикасига 19-22 июнь кунлари ташрифни амалга оширмоқдалар.
Ташрифдан асосий мақсад томонлар ўртасида янги савдо иқтисодий ҳамкорликни оширишдир. Шу мақсадда 2022 йилнинг 20 июнь куни Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий зоналарни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Элхан Шириев ва масъуллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонларнинг ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари бўйича сўз юритилди.
21.06.2022
10:34