Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг “Azersun Holding” корхонaсига ташрифи
Палата раиси ўринбосари Ф.Тошпўлатов раҳбарлигида Озарбайжон Республикасида бўлиб турган тадбиркорлик субъектларидан иборат делегация “Azersun Holding” корхонaсига ташриф буюришди.
Мазкур корхона кўп тармоқли бўлиб, қишлок хўжалик махсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш, консерва маҳсулотларини тайёрлаш, шунингдек, шакар, сут ва сут маҳсулотлари ҳамда ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиши, корхонанинг мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқариш қуввати кунлик 40 тоннани ташкил қилиши тўғрисида ахборот берилди.
Шу билан бирга, холдинг томонидан картон, оффис ва хўжалик қоғози ишлаб чиқарилиши, кунлик ишлаб чиқариш қуввати 15 минг тоннани ташкил этилиши тўғрисида маълумотга эга бўлинди.
Бундан ташқари қишлоқ хўжалик махсулотларни экиш учун ерларни тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлганларни инновацион технологияларга ўргатиш тизими йўлга қўйилгани, чорва ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаши йиғилиш қатнашчиларига маълумотлар берилди.
Шунингдек, ташриф иштирокчилари Сумгат кимё саноат паркида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган лойиҳалар, шу жумладан шиша ишлаб чиқариш линияси фаолияти билан танишишди.
22.06.2022
09:21