Андижонда муқобил энергиядан фойдаланишни кенгайтиришга бағишланган кўргазма бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 июнь куни “Иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбааларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу соҳадаги янгиликларни кенг жорий этиш юзасидан бир қатор вазифалар берилди.
Топшириққа биноан, жорий йилнинг 1 июль куни Андижон вилоятининг Бўстон туманида, Обод маҳалласидаги "Sayyora favvorasi" МЧЖ корхонасининг биносида Савдо-саноат палатаси, “Узэлтехсаноат” уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Муқобил энергия ресурсларидан фойдаланиш лойиҳалари, қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ва етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.
Мазкур кўргазмада қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз махсулотлари билан иштирок этишди.
Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати
04.07.2022
12:52