Тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматлари юзасидан “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилди
Электр тармоқларига уланишда тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматлари юзасидан “сирли мижоз” тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сонли Қарорининг 13-бандида “сирли мижоз” институти қўлланилиши борасидаги ишлар бўйича Президент Администрациясига ахборот бериб бориш вазифаси юклатилган.
Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари Адлия вазирлигининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда электр тармоқларига уланишда тадбиркорларга кўрсатилаётган давлат хизматлари жараёни юзасидан жорий йилнинг II чорагида жами 107 та “сирли мижоз” тадбирларини ўтказди.
Тадбирлар жараёнида тадбиркорлик субъектларига электр тармоқларига уланиш соҳасида кўрсатилаётган давлат хизматларининг шаффофлиги, тезкорлиги ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўйилиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш жараёнида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига ва бошқа тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.
“Сирли мижоз” тадбирлари натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: юклаб олиш.
07.07.2022
09:54