Савдо-саноат палатаси – тадбиркорнинг дардини эшитиб, унга тезкор равишда ечим топиладиган янги тизим
Савдо-саноат палатаси ҳузурида соҳа ва тармоқлар қамраб олинган 21 та қўмита ташкил қилинди.
8 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Палата ҳузурида иш бошлаган қўмиталар раислари билан учрашди ва мулоқот давомида дастлабки вазифалар муҳокама қилинди.
Унга кўра, ҳар бир қўмита ўз соҳасидан келиб чиққан ҳолда ривожланиш тенденцияларини баҳолайди ҳамда барча фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб, янги таклифлар ишлаб чиқади.
“Бу – узилмас занжир”, деб таъкидлади ССП раҳбари Даврон Ваҳобов. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир ҳудуддаги масъуллар билан тўғридан тўғри мулоқот йўлга қўйилади. Асосий вазифа – тадбиркорларнинг фикрини соҳалар кесимида тўплаб, уларни юқорига олиб чиқиш ва тадбиркорни қийнаётган масалаларга тезкор ечим топиш.
Янги тизимнинг муҳим жиҳати, энди бизнес эгаларини қийнаётган масалаларни аниқлаш янада тезлашади.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилган қўмиталар рўйхати:
- Қурилиш, инфраструктура ва муқобил энергетика саноати масалалари қўмитаси;
- Геология, тоғ-кон, металлургия, машинасозлик саноати масалалари қўмитаси;
- Фармацевтика масалалари қўмитаси;
- Уруғчилик масалалари қўмитаси;
- Туризм масалалари қўмитаси;
- Хизматлар соҳаси қўмитаси;
- Савдо масалалари қўмитаси;
- Маркетинг ва реклама қўмитаси;
- Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлиги масалалари қўмитаси;
- Ташқи иқтисодий фаолият масалалари қўмитаси;
- Ахборот технологиялари ва инновациялар масалалари қўмитаси;
- Техник тартибга солиш ва стандартлаштириш масалалари қўмитаси;
- Агросаноат масалалари қўмитаси;
- Таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш қўмитаси;
- Соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси;
- Чарм-поябзал, ипакчилик ва жун саноати масалалари қўмитаси;
- Ҳунармандчилик ва заргарликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси;
- Электротехника саноати масалалари қўмитаси;
- Мебелчилик саноати масалалари қўмитаси;
- Логистика ва юк ташиш масалалари қўмитаси;
- Озиқ-овқат саноати масалалари қўмитаси.
Агар тадбиркор бўлсангиз, Сизда ҳам ўз йўналишингиздаги Қўмитага аъзо бўлиш ва соҳангиз бўйича фикр-мулоҳазаларингизни илгари суриш имкони мавжуд!
Алоқа учун рақам: +99878 150 60 06
14.07.2022
14:01