“Berkemann GmbH” компанияси бош директори билан учрашув
Жорий йилнинг 16 август куни Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ҳамда “Berkemann GmbH” компанияси бош директори Томас Бауерфайнд (Thomas Bauerfeind) ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
“Berkemann GmbH” 1885 йил ташкил қилинган бўлиб, асосан енгил ёзги оёқ кийимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашаган. У Германия миқёсида йилига 10-50 млн.евро айланмага эга бор ўрта оилавий компаниялар рўйҳатига киради. Ҳозирда ушбу компанияни фабрикаларида 600 дан ортиқ одам хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган ушбу ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон чарм саноати имкониятлари ва экспорт салоҳияни ўрганиш ва ўз бренди остидаги маҳсулотларни маҳаллий корхоналарда аутсорсинг тизимида ишлаб чиқариш масаласини ўрганиб чиқишдан иборат.
ССП матбуот хизмати
16.08.2022
17:50