China Ctexic Corporation вакиллари билан онлайн-музокаралар ўтказилди
Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ташқи иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Хитой тўқимачилик саноат корпорацияси CHINA CTEXIC CORPORATION вакиллари билан онлайн-музокаралар ўтказилди.
Мазкур учрашувда ССП раиси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси вакиллари, шунингдек Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мутасаддилари иштирок этишди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мазкур соҳадаги инвестицион имкониятлар юзасидан маълумот берилди. Соҳани ривожлантириш доирасида кичик ва ўрта тўқимачилик корхоналари сафини кенгайтириш бўйича режалар муҳокама қилинди.
Суҳбатдошлар Ўзбекистондаги ислоҳотларни олқишлаб, ўзбек корхоналарини замонавий тўқув дастгоҳлари билан жиҳозлаш ва техник хизмат кўрсатишни марказлашган ва молиялаштирилган ҳолда етказиб беришга тайёрлигини билдирди.
29.08.2022
17:10