"Талабалар учун Тадбиркор, Тадбиркор учун Талаба"
Жорий йил 17-сентабр куни Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида тўқимачилик саноати ишбилармонлари ва талабалар ўртасида биринчи очиқ конференция йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда Савдо-саноат палатаси раиси, институт ректори Даврон Вахабов бошчилигида бир гуруҳ нуфузли тадбиркорлар жамоаси, ўқув юрти проректор, декан, кафедра мудир ва бўлим бошлиқлари, талабалар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда институтни ривожлантириш, ўқув жараёнларининг ташкил етилиши, таълим сифати, назарияни амалиётга боғлаш, талабаларни иш билан таъминлаш, шу билан бир қаторда, тадбиркорларга керакли профессионал мутахассисларни яратиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзаро эркин фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Мулоқотда ходимлар ва талабалар томонидан йўлланган савол ва таклифларга атрофлича ечим берилди.
19.09.2022
09:13