Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан меморандум имзоланди
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида Ҳамкорлик Меморандумини тузиш ва келгуси режалар тўғрисида учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳасининг бош маслаҳатчиси Томас Люкс ҳамда лойиҳа вакиллари қатнашди.
Учрашувда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан профессионал таълим тизимини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган “Марказий Осиёда иқсодий ўсиш тармоқлари учун профессионал таълим” лойиҳаси доирасида ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш бўйича Меморандум имзоланди.
Шунингдек, жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари ўтказиладиган “Профессионал таълимни барқарор ривожланишининг минтақавий жиҳатлари: чақириқлар ва истиқболлар” мавзусидаги биринчи минтақавий конференцияни ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
ССП матбуот хизмати
28.09.2022
17:16