Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилоти Глобал келишув ташаббуси (Global Compact) томонидан 2022 йил 10 октябрдан – 6 ноябрга қадар тадбиркорлик субъектлари учун семинар ўтказилиши режалаштирилган.
Семинар давомида тингловчилар БМТ Глобал келишув ташаббуси ва унинг афзалликлари, жумладан, молиявий кўрсаткичларнинг ошиши, юқори ESG индекси, ходимларнинг фаоллигини ошириш, корпоратив бошқарувни яхшилаш ва Глобал келишув ташаббусига аъзо бўлиши билан танишадилар.
Ҳудудлар бўйича семинарлар жадвали.
Қўшимча маълумот учун Палата масъул ходими Беккульбеков Ойбекга (+99890) 000 26 62 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
07.10.2022
11:02