Россиянинг Приморский ўлкасига сабзавотлар экспортини йўлга қўйиш муҳокама этилди
Жорий йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси, Палата вакиллари ва маҳаллий экспортёрлар иштирокида Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмаларини ошириш ва юртимиз мева-сабзавотларини Россиянинг Приморский ўлкасига экспортни йўлга қўйиш бўйича онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудларига янги узилган сабзавотлар экспортини йўлга қўйиш, шунингдек маҳаллий маҳсулотларни “Бристон” ва “Сабер” каби йирик савдо тармоқларига етказиб беришни ташкил этиш ҳамда келажакда Россиянинг Сахалин ва Камчатка ўлкаларига республикамиздан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Томонлар маҳаллий тадбиркорларни жорий йил октябрь ойининг сўнгги хафтасида Владивосток шаҳрига музокаралар ўтказиш учун амалий ташрифини ташил этишга келишиб олдилар.
ССП матбуот хизмати
07.10.2022
15:53