Тошкентда “Аёл ва бизнес” форуми бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида “Аёл ва бизнес – ўсишга қодирмиз” форуми бўлиб ўтди. Форум MPA creative media agency ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Форум доирасида етакчи тадбиркор аёллар томонидан семинар ва презентациялар ўтказилди. Шуларнинг қаторида “MPA Creative Media Agency” асосчиси Нафосат Тожибоева, “Guangzhou Shengli trade corporation” асосчиси Гулбаҳор Тожимирзаева, “Beton Sanoat” бош директори Ҳилола Обидова, “Wang Da Group” раҳбари Гўзал Тожимирзаева, “Twelve Stars Capital” асосчиси Тамилла Қурбанова, шунингдек, “YurTur” ва “Dresshow” асосчиси Гулноза Юсупова сўзга чиқди.
Форумнинг асосий мақсади хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятида имкониятларини кенгайтириш, бизнес юритишнинг истиқболли йўналишларини таҳлил қилиш, шунингдек, корхоналар ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича тажриба алмашишдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, бу каби форумлар аёлларнинг ишбилармонлик ҳамкорлиги бўйича диалог платформаси, шунингдек, ишбилармон аёллар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш йўлидаги яхши имконият ҳисобланади.
ССП матбуот хизмати
10.10.2022
10:55