Озарбайжон MUSIAD вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Озарбайжон MUSIAD Мустақил саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси вакиллари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Тошпўлатов ва икки давлат йирик бизнес жамиятлар вакиллари иштирок этди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар сезиларли ривожланиш импульсига эга бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик стратегик шериклик даражасигача кўтарилди. Мамлакатларимиз шериклиги эътиборидан четда қоладиган бирон бир соҳа йўқ.
Айтиб ўтиш жоизки, мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш 2021-йилда 118,7 млн долларни (2020 йилга нисбатан +41,8% га ўсган), шу жумладан экспорт 75,8 млн долларни (+39,9%), импорт 42,9 млн долларни (+45,3%) ташкил этди.
Икки ташкилот ўртасидаги учрашувда мавжуд ҳамкорликни ривожлантириш, алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар ташкилотларимиз ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантиришда фаол иштирок этиш, шунингдек, мамлакатларимиз ишбилармон доираларига, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар.
ССП матбуот хизмати
12.10.2022
11:48