Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Туркия Иқтисодий тадқиқотлар жамғармаси Бош котиби Нахит Ўзен Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Бахтишод Ҳамидов билан учрашди.
Учрашув Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилиб, жорий йилнинг 24-ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги уфқлари” симпозиуми доирасида бўлиб ўтди.
Симпозиум кириш, ахборот ва панель сессияларидан иборат бўлиб, икки мамлакат илмий ва ишбилармон доиралари иштирокида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
ССП матбуот хизмати
12.10.2022
16:35