«Опора России» Кенгаши раиси билан учрашув
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов дон комплексини ривожлантириш масалалари бўйича «Опора России» Кенгашининг раиси С.Соколов ҳамда «Мичуринская мукомольная компания» сотув бўйича директори Е.Утешева билан учрашув бўлиб ўтди.
Aсосий мақсад икки давлатнинг агросаноат салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фаол ривожлантиришдан иборат.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг ун ва омухта ем корхоналари билан келгусида самарали ва тизимли алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли масалалари муҳокама қилинди.
ССП матбуот хизмати
27.10.2022
12:32