“Марказий Осиё – Корея Республикаси” Ишбилармонлар кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 октябрь куни Пусан шаҳрида Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари cавдо-саноат палаталари вакиллари иштирокида “Марказий Осиё – Корея Республикаси” Ишбилармонлар кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбир “Марказий Осиё – Корея Республикаси” ҳамкорлик форумининг 15-йиғилиши доирасида ташкил этилди.
Учрашувда Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида, икки давлат ишбилармон доиралари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш истиқболлари ва имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ишбилармонлар кенгаши фаолиятини, жумладан, рақамли технологияларни кенг қўллаш, Ўзбекистонда Ишбилармонлар кенгашининг ячейкасини (ССП қошидаги Бизнес-инкубатор негизида) очиш, ҳамкорликда тадбирлар (семинарлар, конференсиялар) ташкил этиш, шунингдек, ишбилармон доираларнинг Марказий Осиёда ва Корея Республикасида ўтказиладиган кўргазмаларга ташрифини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
ССП матбуот хизмати
27.10.2022
14:12