Пусан шаҳрида Ўзбекистоннинг сармоявий инвестицион салоҳияти тақдим этилди
Жорий йилнинг 27-октябрь куни Пусан шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларидаги инвестициявий имкониятларни тақдим этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбир Пусан Иқтисодий ривожланиш Агентлиги томонидан Марказий Осиё мамлакатлари Савдо-саноат палаталари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Семинарда Корея компанияларига Ўзбекистоннинг эришилган иқтисодий кўрсаткичлари, хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёз ва преференсиялар, шунингдек, сармоя киритиш учун иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар савдо-сотиқни ривожлантиришга доир долзарб масалаларни, шунингдек, Марказий Осиё давлатларини бирлаштирувчи мавжуд ва янги логистика коридорларидан фойдаланиш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.
ССП матбуот хизмати
28.10.2022
12:00