Президент Қарори лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Ҳисоботлар тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тизимларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов, масъул вазирлик ва идоралар, жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Мазкур қарор жорий йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти” доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот турларини қисқартириш, ҳужжатларни сақлаш ва давлат идораларига топшириш амалиётини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунида билдирилган фикр-мулоҳаза, таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
ССП матбуот хизмати
31.10.2022
09:29