Сингапур-Малайзия ССП вакиллари билан учрашув
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Сингапур “Land Transport Authority” делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ССП раиси ўринбосари Жаҳонгир Мамажонов ва Сингапур-Малайзия Савдо-саноат палатаси (SMCCI) Президенти Фарид Хон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
1956 йилда ташкил этилган Сингапур-Малайзия Савдо-саноат палатаси мустақил нотижорат ташкилотдир. Маҳаллий Малайзия ишбилармон доираларининг манфаатларини ифодалашда катта роль ўйнайди. 2022 йил январь ҳолатига кўра, 711 компания SMCCI аъзоси ҳисобланади.
Учрашув давомида Жаҳонгир Мамаджонов республиканинг замонавий иқтисодий ривожланиши, унинг сармоявий инвестицион салоҳияти, Сингапур компаниялари учун мавжуд янги имкониятлар, хусусан, туризм инфратузилмаси ва туризм хизматларини ривожлантиришда, шунингдек, икки давлатнинг кичик ва ўрта бизнеси ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида Фарид Хон Сингапур ишбилармон доиралари ва «SMCCI» аъзо компанияларининг Ўзбекистондаги саноат ассоциациялари ва хусусий доира вакиллари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда қизиқиши юқори эканлигини билдирди.
ССП матбуот хизмати
31.10.2022
15:16