Латвия компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фарходжон Тошпўлатов “AP Holding” бошқаруви раиси Александр Петров билан учрашув ўтказди.
“AP Holding” — 2009 йил Ригада (Латвия) ташкил этилган бўлиб, турли бизнес йўналишлари, жумладан, Шарқий ҳамкорлик мамлакатлари, Европа Иттифоқи ва AҚШ векторларида ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича иш олиб боради. 2021-йил июль ойидан буён Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё Биржасининг Европадаги офиси ҳисобланади.
Учрашув давомида, икки давлат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, Ўзбекистон тадбиркорлик субъектларининг Европа бозорларида экспорт салоҳияти, хусусан, нефть-кимё ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш, шунингдек, янги логистика ечимларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.
ССП матбуот хизмати
02.11.2022
14:22