Янги фармон лойиҳаси жамоатчилик асосида муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 4 ноябрда куни Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик асосида тадбиркорлик субъектларининг вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (PFL-589/22) лойиҳаси юзасидан тадбиркорлик субъектлари таклифлари муҳокама қилиниб, ёзиб олинди.
Мазкур Фармон лойихасининг 3-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этганда молиявий санкция чоралари қўлланилмаслиги ҳамда ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тегишли назорат қилувчи органлари томонидан уларни бартараф этишга қаратилган ва ҳуқуқбузарликка йўл қўйилишини олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ҳамда текширишга оид янгиликлар Бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев томонидан тадбиркорлик субьектларига тушунчалар берилди.
ССП матбуот хизмати
07.11.2022
11:05