Канада-Евросиё Савдо палатасининг Тошкентдаги йиғилиши
Жорий йилнинг 7-ноябр куни Канаданинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Элисон Леклеркнинг ташрифи доирасида «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Канада-Евросиё Савдо палатаси (CECC) билан етакчи компания, ташкилот ва идора вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбир Канада ва бошқа мамлакатлардаги CECC Директорлар Кенгаши аъзолари учун онлайн форматида ўтказилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Олег Рыжиченко ўз чиқишида меҳмонларни Палата фаолияти билан таништирди, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида иқтисодий ва бошқа фаолиятни амалга оширишда Канада доиралари вакилларига кўрсатилаётган кўмак тўғрисида сўзлаб берди.
Айтиб ўтиш жоизки, 2022-йил апрел ойидан бошлаб Миллий Кенгаш Директорлари ва аъзо ташкилотлар Баённомаси асосида CERBA (Канаданинг Россия ва Евросиёдаги Ишбилармонлик ассоциацияси), Канада-Евросиё Савдо палатаси CECC деб қайта номланди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидаги CERBA ваколатхонаси Адлия вазирлигида CECCнинг Ўзбекистондаги филиали деб қайта рўйхатдан ўтказилди. CECC CERBAнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
ССП матбуот хизмати
09.11.2022
16:14