UzVC Миллий венчур жамғармаси Startup Growth (SGP) дастурини ишга туширмоқда
UzVC Милилй венчур жамғармаси Startup Growth (SGP) дастурининг ишга туширилишига бағишланган биринчи конференцияни ўтказади. Илк SGP конференцияси жаҳон тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон стартап ва венчур капитали экотизимининг ривожланиши ва глобал майдонга қандай чиқиши кераклигини тушунишга ёрдам беради. Махсус маърузачилар Sukna Ventures бош ҳамкори Ашер Сиддиқи ва Diaspora Ventures ҳамкори Marvin Liao Силикон водийсидан чиққан стартапларни яратиш ва бошқариш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашадилар.
Дастур давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, ўзбек стартапларига ўсиш ва ташқи бозорларга чиқиш борасида жаҳон андозалари даражасидаги тажриба билан таъминлашга қаратилган. Дастурда иштирок этиш учун ўнта стартап танлаб олинади, унда UzVC портфелидаги стартаплар билан бир қаторда қабул қилинган жамоалар стартап оламидаги сўнгги тенденциялар ҳақида тасаввурга эга бўладилар. SGP бозорга кириш, босқичлар ва кўрсаткичлар, шунингдек, Ўзбекистондан ташқарида ўсиш ва бозорларга кириш учун зарур бўлган маблағ йиғиш стратегиялари каби асосий масалаларни қамраб олади.
16 ноябрь куни бўлиб ўтадиган конференцияда UzVC катта маслаҳатчиси Алишер Шайхов, UzVC бош директори Дилшод Хашимов, БМТТД инклюзив ривожланиш кластери раҳбари вазифасини бажарувчиси Баҳодир Беков, Express24 бош директори ва асосчиси Акмаль Пайзиев, I2BF Global Ventures инвестиция бўйича директори Денис Калишкин, Pulsar.vc ҳамкори Adrien Henni (Франция) каби маърузачилар иштирок этади.
UzVC тадбиркорларни риск ва имкониятлар бўйича ўқитиш ва Ўзбекистондан чиққан ҳамда дунёни забт этишга тайёр бўлган компаниялар ва бизнес фаришталарнинг муваффақият даражасини ошириш бўйича SGP ни йиллик ташаббусга айлантириш ниятида. Ушбу стартаплар ўсиши ва гуллаб-яшнаши учун етарли даромад манбаларини яратишда қийинчиликларни енгиш учун ташкилий ёрдамга муҳтож.
Тадбир Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги “Рақамли иқтисодиёт ва рақамли тадбиркорликни ўзлаштиришда ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий Офиси, Ёшлар ишлари агентлиги ва INNO технопарки билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
15.11.2022
14:37