Тўқимачилик маҳсулотларини AҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича семинар ўтказилди
Жорий йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикасининг AҚШдаги элчихонаси билан биргаликда тўқимачилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун тўқимачилик маҳсулотларини AҚШ бозорига экспорт қилиш бўйича “Sandler, Travis & Rosenberg, P.A.” (STR) консалтинг корхонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйишга бағишланган семинар ўтказилди.
Шунингдек, тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов иштирок этди.
“STR” корхонаси AҚШнинг халқаро савдо соҳасига ихтисослашган йирик халқаро корхоналардан бири ҳисобланади.
Корхона Доминикан Республикаси, Колумбия, Гондурас, Камбоджа ва Эфиопияда тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга ёрдам берган, шунингдек, Walmart, Nike, Gap, Nordstrom, PVH, Tapestry каби тўқимачилик ва кийим-кечак брендлари ҳамда чакана савдо дўконлари билан ишлашда катта тажрибага эга.
АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқидаги брендларнинг Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш салоҳияти ҳақида хабардорлигини ошириш, шунингдек, тўқимачилик соҳасида саноат тақдимотлари ва минтақавий тадбирларни ўтказишда “STR” корхонаси билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
ССП матбуот хизмати
28.11.2022
11:01