• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ўзбекистон-Корея: бизнес мулоқоти

    Жорий йилнинг 13 декабрь куни «Panarams Radisson» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Кореялик етакчи инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Учрашувнинг асосий мақсади 100 та Корея корхоналари ўртасида ўтказилган сўровномада улар томонидан билдирилган муоммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этишга бағишланган.

        

    Тадбирни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ким Хи Санг ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов кириш сўзи билан очди.

    Даврон Ваҳобов ўз чиқишида сўнгги йилларда Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик янги даражага кўтарилганини, Корея Республикаси Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси ҳажми энг катта бўлган давлатлар топ 5 талигига киришини ва бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Корея капитали иштирокида 930 та корхона фаолият кўрсатаётганини, шундан 380 та қўшма корхона ва 550 та 100 фоиз Корея капитали асосида фаолият олиб бораётган хорижий корхоналар эканлигини таъкидлади.

    Ушбу корхоналар фаолиятининг асосий йўналишлари: савдо, транспорт ва логистика, ахборот технологиялари, турли хизматлар кўрсатиш, қурилиш ва бошқалар.

         

    Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Кореянинг қатор ташкилотлари, шу жумладан, Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея халқаро савдо уюшмаси, “Корея-Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми котибияти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ўзаро ташрифлар ва турли кўламдаги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    2022 йил январь-сентябрь ҳолатига кўра мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси 1,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2021 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 5,1%га ўсди. Бунда, транспорт, қурилиш, тўқимачилик, кимё, озиқ-овқат соҳаларини алоҳида қайд этиш лозим.

          

    Кореялик ишбилармонлар Ўзбекистонда сўнгги йилларда тизимли равишда мақсадли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётганини, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида бир қатор ҳуқуқий ва молиявий имкониятлар яратилиб, Республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чоралари амалга оширилаётганини таъкидлади.

    Шу билан бирга, Кореялик инвесторлар ўз фаолиятида учраётган баъзи бир муаммоларни баён қилди. Билдирилган муаммоларнинг аксарияти тадбир давомида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ҳал этилди, айрим масалалар бўйича эса топшириқлар берилди.

    Ушбу форматдаги учрашувлар Кореялик инвесторларнинг Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритиши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш учун имкониятларини ўрганишда ўзининг юқори натижасини кўрсатади.

    ССП матбуот хизмати

    13.12.2022

    18:03

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06