• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро бизнес-форуми бўлиб ўтди

    21-декабр куни Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, унда икки мамлакат асосий вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доираларининг 400 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

        

    Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин сўзга чиқди. Делегациялар раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг ижобий динамикасини таъкидлаб, бу борада ишбилармон доираларнинг фаол ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.

    Иштирокчилар эътибори ўзаро товар айирбошлашнинг ўсиш динамикасига қаратилди, сўнгги йилларда бу кўрсаткич икки баравар кўпайиб, 5 миллиард долларга яқинлашди. Бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда, бунинг учун яқин келажакда тегишли ташқи савдо инфратузилмаси яратилади.

       

    Инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперацияси соҳасида ҳам динамик ўсиш кузатилмоқда. Охирги 5 йил ичида мамлакатимизда Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 5 баробар кўпайди ва бугунги кунда деярли 1200 тани ташкил этмоқда. Бундан ташқари, айни пайтда умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган 30 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Ишга солинмаган захира ва имкониятлардан кенг фойдаланиш асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор йўналишларда бевосита ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, иккала мамлакат ҳудудида Ўзбекистон ва Қозоғистон вилоятларининг саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларини ўтказиш, автомобилсозлик, электроника ва электротехника, энергетика, фармацевтика, кимё ва тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

        

    “Халқаро бозорларга маҳсулотларимизни олиб чиқиш мақсадида қиёсий устунликларимиз асосида юқори технологияли корхоналарни ташкил этиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш алоҳида аҳамият касб этади”, – деди Жамшид Ходжаев ўз табрик нутқида. “Биз ўзаро манфаатли қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш учун улкан салоҳиятга эгамиз. Мамлакатларимизда бунинг учун зарур бўлган саноат, технологик, меҳнат ресурслари ва табиий бойликлар мавжуд. Ишончим комилки, ўзаро келишиб, ғайрат билан ҳамкорликда иш олиб бориб, биз Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқа оламиз”, — дея қўшимча қилди у.

    “Ўзбекистон биз учун Марказий Осиёдаги асосий, ишончли ва истиқболли ҳамкордир. Мамлакатлар ўртасида тобора ривожланиб бораётган савдо алоқалари дўстона муносабатларимизнинг локомотивига айланди. Қозоғистон Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Форумнинг оʻтказилиши минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва жаҳон бозорида Марказий Осиё брендларини яратиш муҳимлигининг яна бир исботидир”, деди Серик Жумангарин ўз нутқида.

       

    Форум давомида вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва вилоят ҳокимликлари раҳбарлари, шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари тақдимотлар ўтказдилар. Уларда ҳамкорлик салоҳияти атрофлича очиб берилди ва ҳамкорликда амалга оширишга мўлжалланган тайёр истиқболли лойиҳалар таклиф этилди. Шунингдек, тадбир давомида бўлиб отган “B2B” ва “G2B”музокаралари чоғида ўзаро ҳамкорликнинг молиявий-техник жиҳатлари ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинди.

    Тадбирлар якунида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кучайтириш, мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга содиқликларини билдирдилар.

       

    Форум якунлари бўйича Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Битим, қишлоқ хўжалиги соҳасига доир инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини мужассам этган алоҳида “Йўл харитаси”, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувлар имзоланди.

    21.12.2022

    18:31

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06