Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосар тайинланди
Ўроқов Жамшед Ражабович – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жамшид Ўроқов 1972 йили Самарқанд шаҳрида туғилган, иқтисод фанлари номзоди. 2009-2014 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган. 2015-2017 йилларда Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлган, 2017 йилдан 2019 йилгача палата раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.
Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
ССП матбуот хизмати
26.12.2022
12:19