2022 йилда Палатанинг Сall-марказига келиб тушган мурожаатларнинг сарҳисоби
2022-йилда Палатанинг ягона рақами 150-60-06 ҳамда 1094 “Ишонч телефонига” жами 1 170 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларга бўлим ходимлари томонидан тезкор равишда жавоб берилди. Палатанинг 150-60-06 ягона рақамига 12 ой давомида жами 37 609 та кириш қўнғироғи қабул қилинди.
Ушбу 12 ой давомида ойида Ҳудудий бошқармалар ҳамда ТКМ ходимлари томонидан саноат корхоналарида ўтказилган сўровномаларни умумлаштириш, кўрсатилган маълумотлар ҳамда муаммоларнинг тўғри эканлигини аниқлаштириш бўйича “Call Center” АМБ ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 12 ой давомида ҲБ ҳамда ТКМ ходимлари томонидан 10 484 та корхонада сўровнома ўтказилди ва муаммолари ўрганиб чиқилди. “Call Center” АМБ томонидан эса ҳар ой охирида ушбу маълумотларнинг ҳамда сўровномада белгиланган муаммоларнинг тўғри эканлигини сўровнома тўлдирган тадбиркорлар билан телефон орқали боғланиб аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти учун 21-июн санасидан 20-август санасига қадар тадбиркорлардан умумий хисобда 12 015 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу 12 015 та мурожаатларнинг (83,3%) Call марказ орқали, (16,7%) taklif2022.uz сайти орқали қабул қилинган.
Мурожаат қолдирган шахсларнинг ташкилий-хуқуқий шакллари таҳлил қилинганда 9 581 та (73,3%) мурожаатлар юридик шахслардан, 2108 (16,1%) жисмоний шахслардан ва 1 388 (10,6%) жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектларидан қолдирилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтига душанбадан-жума кунига қадар соат 08:00-18:00 га келиб тушаётган турли йўналишдаги саволларга унитар корхона малакали мутахассислари томонидан маълумотлар тақдим қилиниб келинмоқда. 2022 йилнинг 12 ойи давомида умумий ҳисобда 192 та мурожаат келиб тушганлигини аниқланди. Ушбу 192 та мурожаатларнинг 117 (60,9%) нафари махаллий тадбиркорлар ва 75 (39,1%)нафари хорижий мурожаатчилар.
ССП матбуот хизмати
06.01.2023
16:53