Ўзбекистонлик тадбиркорлар Бурсада бўлиб ўтган кўргазмада қатнашди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида ўзбекистонлик ишбилармон доира вакиллари жорий йилнинг 11-14-январь кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган “JUNIOSHOW” болалар ва чақалоқлар учун кийим-кечак ва зарур буюмлар халқаро кўргазмасида қатнашди.
Бурса Савдо-саноат палатасининг (BTSO) шўба корхонаси KFA Fair ташкилоти томонидан ташкил этилган JUNIOSHOW кўргазмаси Тадбиркорлар уюшмаси (BEKSİAD) ва болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тўқимачилик пойтахти Бурсадаги кўргазмада бутун дунёдан тўқимачилик саноатининг йирик корхоналари йиғилиб, кўргазма иштирокчилари халқаро майдон ташриф буюрувчилари эътиборига ҳам дизайн, ҳам инновацияга йўналтирилган махсус декоратив стендлари билан ўзларининг баҳор-ёзги болалар кийимлари концептуал ижод намуналари ва коллекцияларини тақдим этди.
Ушбу кўргазмада дунёнинг 71 давлатидан 30 000 га яқин шу соҳанинг чакана ва улгуржи савдоси вакиллари қатнашди. Шу жумладан Ўзбекистондан ҳам 20 га яқин вакиллар ушбу кўргазмада қатнашиб, шартномалар тузишди.
ССП матбуот хизмати
23.01.2023
09:27