Мўғилистон ва Тожикистон делегацияларининг Палатага ташрифи
Жорий йилнинг 22-26 январь кунлари Мўғилистон ва Тожикистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 25-январь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида делегация ва ССП вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув “2030 йилгача Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга эришиш борасидаги Ўзбекистоннинг иккинчи Ихтиёрий Миллий Ҳисоботини (ИМҲ) тайёрлаш бўйича” чора-тадбирлар режасининг 6-бандига асосан ИМҲ тайёрлаш бўйича малака ошириш ва тажриба алмашиш учун ташкил этилди.
Учрашув давомида Тожикистон ва Мўғулистон делегациялари вакилларига Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан олиб борилаётган ишлар ва тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди, шунингдек тегишли мавзулар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
ССП матбуот хизмати
26.01.2023
16:26