Гендерга оид аудит бўйича семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 31-январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияларининг Малака ошириш институтида Гендерга оид аудитни ўтказувчи мутахассислар учун амалий ўқув семинар бўлиб ўтди.
Ўқув семинарида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул ходими М.Муйитдинова иштирок этди.
Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2022-йил 16-декабрдаги №10/1-3223-сон топшириғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2022 йил 15 декабрдаги ЎРҚ-809-сон қонунини амалга ошириш механизимига бағишланган эди.
ССП матбуот хизмати
31.01.2023
18:02