Ўзбекистон-Ҳиндистон Бизнес мулоқоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш масадида жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон ишбилармон доираларининг хизматлар соҳасидаги бизнес мулоқоти бўлиб ўтди.
Мазкур бизнес мулоқот Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ҳиндистоннинг Хизматларни экспорт қилишга кўмаклашиш кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда Ҳиндистоннинг турли хизмат соҳаларида фаолият кўрсатувчи 20 дан ортиқ компания вакиллари ҳамда 50 га яқин ўзбек компаниялари вакиллари иштирок этди.
Ушбу бизнес учрашув доирасида муҳандислик, қурилиш, энергетика, архитектура соҳаларида консалтинг хизматлари, меҳмонхона ва туризм, транспорт ва логистика, кинемотография, соғлиқни сақлаш, ресторан бизнеси, IT ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳинд компаниялари Ўзбекистонлик ишбилармонлар билан В2В форматида учрашувлар ўтказдилар.
Ушбу тадбир Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг хизматлар соҳасидаги ишбилармонлари учун янги имкониятларни очиб беради ва келгусида қўшма бизнес лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади.
ССП матбуот хизмати
13.02.2023
15:25