Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ABC Lab.Inc. (Agri-biz Convergence Lab) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ABC Lab.Inc. 2013-йилда Кенги-до (Корея) шаҳрида ташкил этилган бўлиб, компания қишлоқ хўжалиги объектларини лойиҳалаш, эксплуатация қилиш, шунингдек, консалтинг хизматларини кўрсатиш соҳасида фаолият юритади.
Учрашувдан кўзланган мақсад Ўзбекистон мева-сабзавот комплексида юқори қўшимча қийматга эга экспортбоп маҳсулотларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича инновацион технологияларни жалб этган ҳолда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишдан иборат эди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси келгусида ҳам ABC Lab.Inc. билан лойиҳа устида ишлаш ҳамда агросаноат соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
ССП матбуот хизмати
14.02.2023
09:11