Миср ишбилармонлар уюшмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср ишбилармонлар уюшмаси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.
Миср ишбилармонлари уюшмаси 18 та қўмитадан иборат бўлиб, асосан саноат, қишлоқ хўжалиги, банк ва молия, энергетика, экология, ахборот технологиялари, кўчмас мулк, туризм, фуқаро авиацияси, транспорт ва бошқа соҳалардаги 500 та аъзолар 1300 та йирик Миср компанияларини намоён этади.
Учрашув давомида Мисрга бўлажак ташриф билан боғлиқ масалалар ва режалар, хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср ишбилармонлари уюшмаси ўртасида ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва мамлакатларимиз ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
ССП матбуот хизмати
14.02.2023
10:27