ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 23 январдаги ПҚ-15-сон қарорида Палатага берилган ҳар бир ваколат ва юклатилган вазифалар юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
1. Қарорнинг 1-банди билан Савдо-саноат палатасига берилган ваколатлар ҳамда 4-банди билан ўрнатилган янги тартиблар “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси киритилди.
2. Қарорнинг 2-банди кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига текин қабул қилиниши белгиланган бўлиб, 17 февраль ҳолатига республика бўйича жами 678 та тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига текин қабул қилинди.
Текин аъзоларга кўрсатиладиган хизматлар учун молиявий харажатларни қоплаш мақсадида Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидияси бўйича талабномлар юборилди.
3. Қарорнинг 5-бандида назарда тутилган жамоатчилик асосида тармоқлар кесимида ташкил этиладиган қўмиталарнинг намунавий таркиби шакллантирилди ва улар иқтисодиёт тармоқлари бўйича фаолият юритаётган уюшмалар раисилари билан келишиш жараёнида.
4. Тадбиркорлар билан жойларда тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида жамоатчилик асосида Тадбиркорлик кенгашлари ташкил қилиниши қарорнинг 6-бандида белгиланган бўлиб, ҳозирда ҳар бир ҳудуд бўйича кенгаш аъзолигига киритиладиган бизнес вакиллари рўйхати шакллантирилди.
5. Республиканинг 23 та туманида “Тадбиркорлар хиёбонлари” ташкил қилиш бўйича қарорнинг 7-бандида берилган топшириқ юзасидан ҳозирда ҳудудий ҳокимликлар билан музокаралар олиб борилмоқда ва хиёбонларни ташкил қилиш манзиллари келишилмоқда.
Қарорнинг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Палатанинг ташкилий тузилмаси, унинг ижроия қўмитаси, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар)лар бўлимлари тузилмалари Палата раиси томонидан унинг Раёсати билан келишган ҳолда тасдиқланиши белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Палата Раёсати йиғилишида келишилган ҳолда жорий йилнинг 10 февраль куни Палата раисининг 19 “А”-сон буйруғи билан Палатанинг ташкилий тузилмаси, унинг ижроия қўмитаси, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар)лар бўлимлари тузилмалари тасдиқланди (тузилмалар билан танишиш).
Шунингдек, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш мақсадида Палата Ижроия қўмитасининг ишчи гуруҳи томонидан 9 та ҳудудда номзодлар билан суҳбатлар ўтказилди ва суҳбатлар натижасида танлаб олинган номзодлар махсус комиссия йиғилишида кўриб чиқилди ва маъқулланди.
6. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга Президент қароридан келиб чиқадиган ўзгаришлар бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди. Жумлалан, ПҚ-15-сонли қарор билан 5 та Кодексга, 2 та Қонунга, 3 та Президент ҳужжатларига, 3 та ҳукумат қароларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида лойиҳалар ишлаб чиқилди ва келишиш учун project.gov.uz порталига қўйилди. Қарор ижросини таъминлаш ишлари давом этмоқда.
Қарор ижросини таъминлаш ишлари давом этмоқда.
ССП матбуот хизмати
18.02.2023
17:45