Палата томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар:
- 2021-2022 йилларда жойларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида коррупцион муносабатларга киришиш аҳволини ўрганиш мақсадида, онлайн сўровнома ўтказилди, натижалари умумлаштирилиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратурага юборилди.
- Палата томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бизнес-омбудсман ҳамда БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиёдаги ваколатхонаси (UNODC) билан ҳамкорликда Ўзбекистон тадбиркорлик этикаси кодекси ишлаб чиқилди ва 10 минг нусҳада чоп этилиб, тадбиркорлар ўртасида тарқатилди.
- Жорий йилда Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига қабул қилиш бўйича комиссиянинг 5 та йиғилиши ўтказилди ва 265 та тадбиркорлик субъекти Хартия аъзолигига қабул қилинди.
- Тадбиркорлик фаолиятига таъсирини ҳамда коррупциоген ҳолатларни аниқлаш мақсадида, 918 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди. Шундан 565 та лойиҳа бўйича тадбиркорлик фаолияти ривожига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида тавсиялар баён этилган ҳулосалар берилди. Шу билан бирга, Палата ҳузурида ташкил этилган Ҳуқуқий масалалар бўйича Экспертлар кенгаши йиғилишларида тадбиркорлар иштирокида 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди.
- Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказишга махсус гувохнома олиш учун 26 та назорат қилувчи органнинг 873 нафар мансабдор шахси аттестациядан ўтказилди. Шундан 690 нафар мансабдор шахсга махсус гувоҳнома берилган, 183 нафар мансабдор шаҳсга махсус гувоҳнома бериш рад этилган.
- 2022 йил 18-20 май кунлари Самарқанд шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура ва БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси вакиллари билан ҳамкорликда “Инвестицион фаолиятида коррупцион ҳолатларини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида минтақавий семинар ўтказилди.
- Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашнинг 7-сонли йиғилиш баёни ижроси борасида, 2022 йил 24 май куни Нукус шаҳрида Коррупцияга қарши Миллий кенгаш аъзолари ва масъуллар иштирокида эшитув ташкил этилди. Эшитувда Палата бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев иштирок этди.
- 2022 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. Ушбу мулоқотда Палатанинг бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан иштирок этди.
- Ўзбекистон Респбликаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2022 йил 17 август куни бўлиб ўтган йиғилиши 8-сонли баённомасининг ижросини таъминлаш борасида, 2022 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон бизнес-ҳамжамиятида ҳалоллик” мавзусида халқаро бизнес-форум ташкил этилиб, ўтказилди.
ССП матбуот хизмати
20.02.2023
12:21