Миср заргарлик саноати вакиллари Тошкентдаги корхоналар билан танишди
Миср Aраб Республикаси заргарлик саноатининг етакчи вакиллари Ўзбекистонга ташрифи давомида 27-феврал куни 3 та танишув жараёни ва 2 та учрашув ўтказди.
Жумладан, Миср Заргарлик қўмитаси раиси Ихаб Вассеф, “Kirmena Jewellery” компанияси таъсисчиси Мамдух Aбдалла Габала, “King Gold” таъсисчиси Шакер Файзи Шакер ҳамда “Helwan” университети профессори Карам Мосаад Aхмед Мохамед Фараг куннинг биринчи ярмида “Gold Moon Tashkent”, “Uzgold Jewellery” ҳамда “Silkway Jewellery Manufacture” корхоналарини бориб кўрди.
Куннинг иккинчи ярмида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳатлар маркази раҳбари Обид Ҳакимов ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Aбдураҳмонов билан учрашув бўлиб ўтди.
Мисрлик мутахасисисларнинг мамлакатимизга ташрифи давом еттирилмоқда ва 28-феврал куни меҳмонлар Олмалиқ кон металлургия комбинати ҳамда Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институтига, шунингдек 1-март куни Бухоро вилоятига ташриф буюриши ва вилоят ҳокими ҳамда вилоятдаги ҳунарманд ва заргарлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
ССП матбуот хизмати
28.02.2023
13:48