Тошкентда Ўзбекистон–Литва бизнес-форуми бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 28-феврал куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Литва ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ва Б2Б форматида ишбилармонлик музокаралари бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон-Литва савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари, миллий компаниялари ва давлат идораларининг турли вакиллари иштирок этди.
Литванинг Фавқулодда ва Мухтор Елчиси Гинтаутас Вациулис Литва ишбилармон доиралари томонидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли йўналишларида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорликка қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади.
Еслатиб ўтамиз, Литва Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ҳудудидаги энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Литва Савдо-саноат ва ҳунармандчилик палаталари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бизнес-форум давомида Ўзбекистон ва Литванинг йетакчи компаниялари ўртасида Б2Б форматидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини мазмунли муҳокама қилди.
ССП матбуот хизмати
28.02.2023
14:29