Ўзбекистон ва Россия тадбиркор аёлларининг халқаро давра суҳбати
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг 6-март куни — Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш арафасида “Aёллар ва йўллар: ўзлик сари йўл” лойиҳасини суратга олиш ишлари бошланиши муносабати билан Ўзбекистон ва Россия тадбиркор аёлларининг халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “SHARQ AYOLI” хотин-қизлар халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, “SHARQ AYOLI” хотин-қизлар халқаро жамоат фонди раиси С.Турсунбоева, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси О.Парпибоева.
Россия томонидан Россия делегацияси раҳбари, “Aёллар ва йўллар: ўзлик сари йўл” лойиҳаси сценарий муаллифи, тадбиркор К.Кретова, Санкт-Петербург аёллар ишбилармонлар ҳамжамияти вакили, лойиҳа продюсери A.Каменева ва бошқалар сўзга чиқди.
Тадбир доирасида замонавий дунё аёлларининг кўп қиррали ва кўп вазифалилигига бағишланган, халқаро кинофестивалларда совринларни қўлга киритган “Aёллар ва йўллар: ўзлик сари йўл” кинолойиҳаси тақдим этилди.
Муҳокама чоғида тадбиркорлар Россия ва Ўзбекистонда бизнес юритиш тажрибаси билан ўртоқлашди, ишбилармон доираларда мулоқот ва рағбатлантиришга таъсир этувчи гендер масалаларини муҳокама қилинди, бизнес соҳасида аёлларнинг фаол етакчилигини таъминлаш бўйича фикр алмашди.
Ушбу муҳокама жараёнлари эҳтимол, Тошкентда суратга олиш ишлари бошланадиган филмнинг бир қисмига айланиши мумкин.
ССП матбуот хизмати
06.03.2023
16:24