Жазоир Элчиси билан учрашув
Жорий йилнинг 14-март куни Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов ва Жазоир Халқ демократик Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Геннад Бумеден ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, хусусан, тўқимачилик, транспорт-логистика ва импорт соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Даврон Вахабов икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш ҳамда ишбилармон доира вакилларининг тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишлари муҳимлигини таъкидлади.
ССП матбуот хизмати
14.03.2023
17:54