Словакия Элчиси билан учрашув
Жорий йилнинг 14-март куни Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов ва Словакия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виктор Боретски ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, кимё саноати, тўқимачилик саноати, электротехника саноати, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, ушбу мамлакатларнинг инвестициявий салоҳияти муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар қўшма тадбирларни режалаштириш ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг ўзаро ташрифларини фаоллаштириш зарурлиги юзасидан фикр алмашдилар.
ССП матбуот хизмати
14.03.2023
18:00