ANCOR компанияси бош директори билан учрашув
Жорий йилнинг 14-март куни Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов ва ANCOR компанияси бош директори Сергей Саликов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ANCOR компанияси Халқаро компания бўлиб, 30 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ўзбекистонда 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. ANCOR мижозларга аутсорсинг, ишга ёллаш ва консалтинг соҳасида ечимларни таклиф этади. Ўзбекистонда ҳар йили 150 дан ортиқ компания ANCOR хизматларидан фойдаланади ва 1000 дан ортиқ номзод доимий ва вақтинчалик иш билан таъминланиб келмоқда.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари ва келгуси режалар муҳокама қилинди, хусусан, ушбу компания вакиллари йиғилиш иштирокчиларини компания фаолияти билан таништириб, ўз хизматларини таклиф қилди.
ССП матбуот хизмати
15.03.2023
11:31