Италиянинг етакчи мебель ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириққа кўра Бувайда тумани, “Чўмбоғиш” маҳалласида “Мебелчилик, эшик-ром, дурадгорлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш савдо комплекси” самарали ташкил этиш, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда бренд маҳсулотлар яратишни ривожлантириш мақсадида Италия билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.
Шу муносабат билан Италиянинг мебелсозлик саноатидаги тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Италиянинг “Cappellini Intagli Srl”, “Gerola Mobili Snc”, “Simply Nature” етакчи мебель ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ва Фарғона вилоятидаги мебелсозлик соҳасидаги тадбиркорлари иштирокида “Ўзбекистан ва Италиянинг мебелсозлик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлк қилиш истиқболлари” мавзусида онлайн вебинар бўлиб ўтди.
ССП матбуот хизмати
23.03.2023
15:17