Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирокида “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Конституциявий комиссия аъзоси Хусанова Мухтабар Акбаровна иштирок этиб, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти ҳамда унинг муҳим жиҳатлари хусусида маълумотлар берди.
Ушбу тадбирда 780 та Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этди.
ССП матбуот раиси
29.03.2023
13:33