Бизнес вакиллари билан учрашув
Тадбиркорлар ўртасида тарғибот ўтказиш ва уларнинг фаолиятида вужудга келаётган муаммо ва таклифларни ўрганиш мақсадида, жорий йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи А.Сейтеков ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Абдуллаев иштирок этиб, тадбиркорлик соҳасида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида тушунтиришлар беришди.
Бундан ташқари, тадбир давомида мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар, бизнесни ривожлантириш учун яратиб берилаётган имкониятлар ва енгилликлар, шунингдек Савдо-саноат палатасининг бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилшдаги ваколатлари ҳамда кўрсатиладиган хизматлари тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув савол-жавоб тарифасида давом этиб, тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар муҳокама этилди ҳамда уларнинг ечими юзасидан чоралар белгилаб олинди.
ССП матбуот хизмати
31.03.2023
15:05